Тошкентнинг Чилонзор туманида мудҳиш ЙТҲ рўй берди, деб хабар қилади UzNews.
Айтилишича, Cobalt автомобили ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, дарахтга урилган. Бунинг оқибатида салонда бўлганлар машина ичида қамалиб қолган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарув отряди одамларни машина ичидан чиқариб олган. Жабрланувчилар ичида оғир жароҳатланганлар ҳам бўлган.
Ўз вақтида амалга оширилган ишлар натижасида барчага тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)