Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий ва Сурхондарё вилояти кенгашлари вакиллари, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Тошкент юридик, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Акция доирасида беш нафар илғор ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига қабул қилинганлик ҳақида гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди.

Тадбир давомида тарғибот гуруҳи аъзолари Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг жамият ҳаётидаги ўрни нақадар юксак эканлиги ҳақида маълумотларни етказиб, ёшларнинг қизиқтирган саволлари бўйича мулоқот ўтказди.

Мулоқот тадбиридан сўнг тарғибот гуруҳи аъзолари ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти, таълим олиши, адабиётларни мутолаа қилиши ҳамда дам олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

«Ёшлар поезди» Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлар бўйлаб тарғибот акцияси тадбирларини давом эттирмоқда.