Ўзбекистон Россиянинг «Рособоронэкспорт» давлат корпорацияси билан 12 та Ми-35 ҳужумкор вертолётини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Россиянинг қатор ахборот каналлари, хусусан, «РИА Новости» агентлиги ёзди.
«Ми-35 вертолётлари масаласига нуқта қўйилди. Барча шартлар келишиб олинди, 12 вертолёт учун шартнома имзоланди, 2018 йили етказиб беришни бошлаймиз», — маълум қилди агентликнинг суҳбатдоши.
Вертолётлар Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари эҳтиёжлари учун харид қилинаётгани айтилмоқда.
Манбага кўра, шартнома Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунларига кўра имзоланган.
Изоҳ (0)