29 ноябрь куни дастлаб қиймати 11 минг доллардан ошган асосий криптовалюта — биткоин курси 10 минг доллардан пастга тушиб кетган эди. Бунга криптовалюталар бозорида рўй берган техник носозлик сабаб бўлгани аниқланди, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, Coinbase биржасининг айрим мижозлари 29 ноябрь куни ўз шахсий саҳифаларига кира олмаган, бошқа бировлари эса сервис секин ишлаганидан нолиган.
MarketWatch нашрига кўра, Coinbase ишидаги носозлик ушбу сервисдан фойдаланувчилар сонининг кескин ортиб кетиши билан боғлиқ.
Изоҳ (0)