2017 йилнинг 4 декабрь куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» нашри хабар берди.
Афғонистон етакчиси Тошкентга келишни режалаштираётганини шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов баёнот берган эди. Аммо ўшанда у Ашраф Ғани ташрифининг аниқ санасини маълум қилмаган эди. 29 ноябрь куни «Кобул – Тошкент» йўналишидаги рейс очилишида сафар 4 декабрь куни амалга оширилиши хабар қилинди.
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи ва бу ерда ўтказадиган учрашувларида қандай масалалар кўриб чиқилиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)