Венесуэла етакчиси, мамлакатни чуқур инқироз ёқасига олиб келиб қўйган Николас Мадуро 2018 йили бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этиш ниятида. Бу ҳақда вице-президент Тариқ ал-Аиссами баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ал-Аиссами бу баёнотни Венесуэла ягона социалистик партияси фаоллари билан учрашувда берди.
«Дўстимиз Николас Мадуронинг Боливариан Республикаси президенти лавозимига қайта сайланишини кўрамиз. Мухолифатнинг ўз режаси бор, лекин биз уларга ишонмаймиз», — унинг сўзларини келтиради Últimas Noticias газетаси.
Мадуро 2013 йил мартида Уго Чавеснинг вафотидан сўнг ушбу лавозимни эгаллади. Ўша йилнинг апрелида у президентлик сайловида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)