АҚШ президенти Дональд Трамп CNN телеканалини бойкот қилишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам телеканал расмийлари Оқ Уйда Янги Йил арафасида журналистлар билан уюштириладиган қабулга бойкот эълон қилган эди. Трамп бунга жавобан телеканалнинг ўзига бойкот эълон қилмоқчи.
Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс бу янгиликка муносабат билдирар экан, Twitter’даги саҳифасида шундай сўзларни ёзди:
«Рождество эрта келди! Ниҳоят, CNN’дан яхши хабарлар».
«Ажойиб, биз CNN’нинг фейк хабарларини бойкот қилишимиз керак. Улар билан ишлаш вақт йўқотишдир!», — деб жавоб ёзди бу хабарга давлат раҳбари.
Изоҳ (0)