28 ноябрь куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири одам иммунодефицити вируси (ОИВ) тиббий гувоҳлиги тартибига ўзгартишлар киритди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Ўзгартишга биноан, ОИВ текширувига мажбурий жалб этиладиган шахслар рўйхати кенгайтирилди ҳамда терговолди текширувини ўтказадиган орган мансабдор шахсига бундай қарор қабул қилиш ваколати берилди.
«Текширилаётган шахс учун ОИВга мажбурий тиббий гувоҳлик унинг розилигисиз ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз терговолди текшируви ўтказувчи орган мансабдори, терговчи, прокурор қарорига биноан ёки суд ҳукмига биноан қонунда ўрнатилган тартибда ўтказилади», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)