Алишер Мирсоатов Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Аввалроқ Миллий банк раиси Суҳроб Холмуродов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Холмуродовнинг Ўзмиллийбанкдаги бўшаб қолган ўрнини 2016 йил кузидан «Саноатқурилишбанк»га раҳбарлик қилиб келган Алишер Мирсоатов эгаллаган.

Хабар беришларича, 1974 йилда туғилган Мирсоатов 1996 йилдан бери банк тизимида ишлайди. У 1996 йил декабридан 2016 йил октябрига қадар Ўзмиллийбанкда фаолият кўрсатган.