Каталония аҳолисининг чорак қисми мухториятнинг Испаниядан ажралиб чиқиши бўйича жараённи давом эттириш лозим деб ҳисоблайди. Буни Metroscopia жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан El Pais газетаси буюртмасига кўра ўтказилган сўровнома натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Сўров 20–22 ноябрь кунлари ўтказилди. Унда Каталонияда истиқомат қилувчи 1800 фуқаро иштирок этди. Статистик хатолик коэффициенти 2,4 фоизни ташкил этади.
Сўровномада иштирок этганларнинг 71 фоизи 21 декабрь куни минтақа парламентига бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловдан сўнг марказий ҳокимият билан келишувга эришиш йўлида ҳаракат қилиш лозим деб ҳисоблайди. 24 фоиз респондент мухторият мустақиллик сари йўлни давом эттириши лозимлигини айтди.
Шу билан бирга, Мадрид билан келишувга эришиш мумкинлигига иштирокчиларнинг 56 фоизи ишонади, 26 фоизи эса келишувларга қарши.
Изоҳ (0)