Қозоғистоннинг Кўкчатов шаҳрида полициячи автобусни тўхтатиб, мулоқот учун ҳайдовчини чақирганидан фойдаланган кондуктор транспорт воситасини олиб қочиб кетди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Оқмўла вилояти ички ишлар органлари маълумотига кўра, 26 ноябрь куни шаҳар йўл полицияси ходимлари рейд тадбирлари чоғида ҳужжатларни текшириш мақсадида рейс бўйича қатновчи автобусни тўхтатган.
29 ёшли ҳайдовчи ҳужжатларини кўрсатиш учун чиққанида салонга кирган шахс транспорт воситасини ҳайдаб кетган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни дарҳол тўхтатиб қолган.
Полиция ҳуқуқбузар маст аҳволдаги 30 ёшли маҳаллий эркак эканлигини аниқлади. Шунингдек, у шу автобуснинг ўзида кондуктор бўлиб ишлагани маълум бўлди.
Айни пайтда иш тергов қилинмоқда.
Изоҳ (0)