Россия президенти Владимир Путин кимёвий қуролга эга давлатларни Россияга эргашиб, ушбу арсеналдан халос бўлишга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Путин кимёвий қуролни тақиқлаш конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг 22-сессиясига йўлланган мактубида бу борада Россия бошқалар учун ўрнак бўла олишини таъкидлади.
«Ишончим комилки, қатъий сиёсий ироданинг намойиш этилиши умумий мақсадимизга — кимёвий қуролдан холи эркин дунё яратишга эришишимизга ёрдам беради», — дейилади Кремль сайтида чоп этилган мурожаатда.
Путин 2017 йили Россия ўзидаги кимёвий қурол арсеналидан бутунлай халос бўлганини эслатиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни Удмуртиядаги «Кизнер» объектида мамлакатдаги сўнгги кимёвий қурол арсенали йўқ қилинган эди.
Изоҳ (0)