Испания Ла Лигасининг 13-тур беллашувлари катта аҳамият касб этмайдиган «Эспаньол» — «Бетис» ўйини билан якунига етади.
Унга қадар пешқадам «Барселона» янги мавсумда иккинчи бор очко йўқотди. «Валенсия» майдонига сафар этган каталониялик футболчилар Хорди Альбанинг голи сабаб мағлубиятдан қутулиб қолди.
«Барселона» ортда қолган 13 та беллашувнинг 11 тасида зафар қучган ва 2 тасида дуранг ўйнаган. Клуб бунга қадар 8-тур доирасида Мадридга ташриф буюриб, «Атлетико» билан ҳам дуранг ўйнаганди — 1:1. Айни вақтда жамоа пойтахт етакчиларидан 8 очко илгарилаб кетган.
Ла Лига. «Реал» ва «Атлетико» ўз ўйинларида ғалаба қозонди. Бугун «Барселона» «Валенсия»га қарши майдонга тушади
«Валенсия» эса Каталония ва Мадрид етакчиларининг ўртасида жойлашган. Ҳар икки томон билан орадаги фарқ 4 тани ташкил қилади. Ортда қолган 13 та беллашувда «кўршапалаклар»ни мағлуб этадиган клуб топилмади. Марселино шогирдлари «Барселона»га қадар «Реал» ва «Атлетико» билан ҳам дуранг ўйнаган, «Севилья»ни йирик ҳисобда таслим қилганди.Якшанба оқшомидаги иккинчи рақамли марказий ўйин «Вильярреал» майдонида ўтиб, унда 2 та гол фарқи билан ортда бораётган «Севилья» якунда иродали ғалабани тантана қилди.
Испания Ла Лигаси 13-тур беллашувлари 26 ноябрь, якшанба
Изоҳ (0)