Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг яқин сафдошларидан бири Армандо Харт 26 ноябрь, якшанба куни 87 ёшида вафот этди. Granma газетасининг маълум қилишича, у Гаванада респиратор етишмовчилик оқибатида вафот этган, деб ёзади «ТАСС».
Харт Куба тарихига инқилобий курашнинг фаол иштирокчиси ва таълим вазири сифатида кирган.
Харт 1959 йилдан 1965 йилгача Кариб мамлакати таълим вазирлиги, 1976 йилдан 1997 йилгача эса маданият вазирлигига етакчилик қилган. Узоқ йиллар давомида Куба Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси бўлган.
Харт бир нечта китоблар, жумладан, Кубанинг машҳур сиёсатчилари ва зиёлилари ҳаёти ҳақидаги мажмуа — «Профиллар»ни ёзган. У бир нечта университетларнинг шарафли доктори унвонига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)