Араб давлатлари Исроил билан очиқ мулоқот ва ҳамкорлик қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Унинг айтишича, араб давлатлари биринчи навбатда ўз жамоатчилигининг норозилигидан қўрқади.
Исроил Яқин Шарқ давлатларининг мўътадил блоки, биринчи навбатда Форс кўрфази қиролликлари билан яқинлашишни бир неча бор ташқи сиёсатининг асосий йўналиши сифатида белгилаган эди. Уларни Исроил билан бирлаштирувчи омил сифатида Эрон экспансияси кўрилаётган эди. Аммо, Либерманнинг фикрича, араб давлатлари Эрон тажовузидан кўра жамоатчилик норозилигидан кўпроқ қўрқмоқда.
«Афсуски, мўътадил араб давлатларининг бирортаси очиқ алоқага, иттифоққа тайёр эмас. Бу улар Эрондан кўра ўз оломонидан, фуқароларидан, пастдаги норозиликдан кўпроқ қўрқиши билан тушунтирилса керак», — деди вазир Исроилнинг рус тилида эфирга чиқувчи Тўққизинчи каналига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)