Ҳиндистон дунёдаги ноодатий ва ҳайратланарли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Унда маълум ва номаълум бўлган кўплаб ғалати фактлар мавжуд. TravelAsk ана шундай фактлардан иборат жамланмани тақдим этди.
Ҳинд авиакомпаниялари жуда тежамкор. Экипаж аъзолари орасида фақат озғин қизлар бор. Бунинг эвазига авиакомпаниялар юз минглаб долларлик ёқилғини тежайди.
Ҳиндистонда феминистлар ташкилоти бўлиб, унга 10 мингдан ортиқ аёл аъзо бўлган.
Ҳиндистондаги Хармандир-Соҳиб номли сикх ибодатхонасида эътиқоди ва миллатидан қатъи назар барча кам таъминланганлар бепул овқатланиши мумкин.
Рамеш Бабуда соч олдириш икки доллар туради, унинг ўзи эса Rolls Royce’да юради.
Аёлни вафот этган эрига қўшиб ёқиш одати замонавий Ҳиндистонда ҳам учраб туради.
Ҳиндуийлик динида минглаб маъбудлар мавжуд.
Ҳинд аёллари дунёдаги олтин захирасининг 11 фоизига эгалик қилади.
Ҳиндистонлик Жадав Паенгнинг ўзи Брахмапутра қирғоғида минглаб дарахт эккан. Ҳозирги пайтда бу ерда 1500 гектарлик қўриқхона мавжуд.
1879 йилда инсоният тарихидаги энг ҳайратга солувчи жанглардан бири бўлиб ўтган. 21 нафар сикх 10 минг нафар афғон билан жанг қилган. Сикхларнинг ҳалок бўлгани аниқ, бироқ уларнинг зарбидан 600 нафардан ортиқ афғон ер тишлаган.
Ҳиндистон темир йўллари компанияси дунёдаги энг йирик иш берувчи ҳисобланади. Унда 1,5 миллиондан ортиқ киши меҳнат қилади.
Изоҳ (0)