Зимбабвенинг ҳарбийлар томонидан қамоққа олинган собиқ иқтисодий ривожланиш ва молия вазири Игнасиус Чомбо полицияга топширилди. Бу ҳақда сиёсатчининг қариндошига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, собиқ вазир қамоқда пайти ҳарбийлар томонидан шафқатсизларча калтакланган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари вакили Черити Чарамба бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирган.
Бундан ташқари, собиқ вазирнинг адвокати Игнасиус Чомбо Харарeдаги шифохонага ётқизилганини маълум қилган. Унинг айтишича, Чомбо қўл, оёқ ва белидан жароҳат олган.
Адвокат бир ҳафталик қамоқ пайтида собиқ вазирнинг кўзлари боғлиқ турганини ҳам қўшимча қилган.
Чомбо коррупция ва лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)