Туркманистон ички ишлар вазирлиги ўзига қарашли автомобиль спорти маркази эҳтиёжлари учун пойга автомобилларини харид қилган эди. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 22 ноябрь куни автомобилларни шахсан текшириб кўрди, деб хабар беради TJournal.
У махсус трекка чиқиб, машинани конуслар атрофида айлантирди.
«Хроника Туркменистана» нашри видеога Need For Speed: Underground 2 ўйинидан олинган Terror Squad ft Fat Joe — Lean Back трекини аудиоқатор сифатида қўшди.
«Туркменистан сегодня» давлат агентлиги президент Alfa Romeo машиналарини текширганини ёзган эди, аммо видеороликда у BMW бошқарганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)