Украина президенти Пётр Порошенко Россия Европани қуролсиз портлатиб юбора олади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Брюсселда бўлиб ўтган «Шарқий ҳамкорлик» саммити доирасида баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Европа жиддий рақибга — Россияга эга бўлди... Европани портлатиб юбориш учун Россия қурол билан ҳужум қилиши шарт эмас — Европа бирлигига раҳна солиши етарли», — деди у.
Порошенконинг сўзларига қараганда, Европа бунга қарши тура олиши учун сиёсий, риторик ва идеологик жиҳатдан қаттиққўл бўлиши лозим.
«Россиянинг Европадаги гибрид уруши дарсларидан сабоқ чиқариш лозим», — хулоса қилди Украина раҳбари.
Изоҳ (0)