Туркия ҳарбий бўлинмалари НАТОнинг 24 ноябрдан 3 декабрга қадар Эгей денгизида ўтадиган NUSRET-2017 ҳарбий машғулотларида қатнашади. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штаби баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Машғулотлардан кўзланган мақсад — ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари халқаро операциялари сценарийларини машқ қилиш.
Ўқувларда Туркия, Буюк Британия, Италия, Греция, Болгария ҳарбийлари иштирок этади. Озарбайжон, Жазоир, Қатар, Руминия, Словения, Туркманистон вакиллари кузатувчи сифатида қатнашади.
Муқаддам Норвегияда ўтган машғулотлар чоғида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк расмлари душман позицияларини белгилашда ишлатилган эди. Шу воқеадан кейин Туркия расмийлари НАТО ҳақида кескин баёнотлар билан чиқди, лекин ҳамкорликни тўхтатмади.
Изоҳ (0)