Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе ва унинг рафиқаси Грейсга суд таъқибидан иммунитет тақдим этилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Зимбабве президенти Роберт Мугабе суд таъқибидан иммунитетга эга бўлди ва мамлакат ичида унинг хавфсизлиги истеъфога сабаб бўлган келишув доирасида таъминланишига келишиб олди», — дейилади хабарномада.
Айтилишича, 93 ёшли Мугабе пенсион пакетга эга бўлиб, унинг таркибига пенсия, уй-жой, транспорт нафақаси, тиббий суғурта, ҳаво саёҳатлари лимити ва қўриқлаш хизмати киради.
Энди Мугабе тиббий кўрикдан ўтиш учун Сингапурга йўл олса бўлади. У мазкур мамлакатга ноябрь ойининг ўрталарида боришни режалаштирган эди, аммо ҳарбий тўнтариш туфайли режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)