Европа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан кейин Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, АПЛнинг «Юнайтед», «Сити» ва «Тоттенҳэм» клублари ҳам ўз гуруҳида етакчидир.
«Тоттенҳэм» Дортмундда ҳам зафар қучди. Кипрда 6 та гол урган «Реал» плей-оффга йўл олди
Мазкур турни Севильяда ўтказган «мерсисайд» клуби 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ваҳоланки, ливерпуллик футболчилар 3 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Бироқ бу устунликни сақлаб қолиш Клопп жамоасига насиб қилмади.Томонларнинг «Энфилд» стадионида кечган илк ўйинида ҳам ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаганди — 2:2. «Севилья» Москвадаги мағлубияти сабабгина ливерпулликлардан 1 очко камроқ тўплаган.
Москванинг «Спартак» клуби етакчиларнинг очко йўқотишидан унумли фойдаланиб қолиши мумкин эди. Бироқ улар ўз майдонида Словения клубини енга олмади — 1:1. «Марибор» футболчилари қўшимча дақиқалардагина мағлубиятдан қутулиб қолди.
5-турдан кейин «Марибор»нинг ҳатто Европа Лигасига йўл ололмаслиги маълум бўлди. Қолган барча жамоа гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Шунчаки, Словения клубини ҳар икки ўйинда ҳам таслим қила олмаган «спартакчилар» ўз имкониятини анча камайтириб юборди.
Европа Чемпионлар Лигаси «E» гуруҳи. 5-тур ўйинлари 21 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)