22 ноябрь куни Зимбабвега собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагва қайтиб келди. У яқин вақт ичида президент мансабига кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар беради Meduza.
Пойтахт Хараре аэропортида уни минглаб одамлар кутиб олди.
Сиёсатчи Тимсоҳ лақабига эгалиги боис айримлар уни кутиб олишга тегишли ўйинчоқлар ва суратларни кўтариб чиқди.
Бир муддат илгари Зимбабве парламенти олдинги президент Роберт Мугабе истеъфога чиққанини ҳамда унинг ўрнини Мнангагва эгаллашини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)