Европа Чемпионлар Лигасининг «G» гуруҳини Туркиянинг «Бешиктош» клуби пешқадам сифатида якунлайдиган бўлди.
Турклар кетма-кет уч ўйинда зафар қучиб, кўпчиликни ажаблантирганди. Кейин эса улар 2 та дуранг натижани амаллаб, пешқадамликни расмийлаштириб улгурди. Сўнгги турни Германияда ўтказадиган «Бешиктош», иккинчи таркиб футболчиларини ҳам майдонга тушириши мумкин.
Ўтган мавсум мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган «Монако» эса Европа Лигасига ҳам илина олмади. Ўз майдонида Бундеслига вице-чемпиони «Лейпциг»ни қабул қилган монаколик футболчилар йирик ҳисобда енгилди. Немислар барча масалани 1-таймнинг ўзидаёқ ҳам қила олди.
Келаси турда Португалия ва Германия клублари параллел рақобатда бўлади. «Порту» ўз майдонида монаколикларни қабул қилса, «Лейпциг» майдонига «Бешиктош» ташриф буюради.
Европа Чемпионлар Лигаси «G» гуруҳи. 5-тур ўйинлари 21 ноябрь, сешанба
«Бешиктош» — «Порту» 1:1
Голлар: Фелипе, 29 (0:1). Талиска, 41 (1:1).
«Монако» — «Лейпциг» 1:4Голлар: Жемерсон, 6-авт (0:1). Тимо Вернер, 9 (0:2). Тимо Вернер, 31-пен (0:3). Радамель Фалькао, 43 (1:3). Наби Кейта, 45 (1:4).
Изоҳ (0)