Бугун Мурод Хонтўраев ҳамда Нурсултон Рўзибоев Бишкекда навбатдаги жангларини ўтказади
Бугун — 22 ноябрь куни ўзбекистонлик икки жангчи Қирғизистон октагонларида кўриниш беради. Булар Мурод Хонтўраев ва Нурсултон Рўзибоев, деб маълумот берди «Оламспорт».
MMA спорт турида муваффақиятли одимлаётган Мурод Хонтўраев 28 октябрь куни украиналик рақибини нокаут қилишга муваффақ бўлганди. Энди унга қарши россиялик Константин Андрейцев октагонга чиқади. Жанг Бишкек шаҳрида ташкил этилади.
Яна бир ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев эса 5 кун ичида ўзининг иккинчи жангини ўтказади. У шанба куни Екатеринбург октагонига чиқиб, чеченистонлик рақибини нокаут қилган ва Рамзан Қодиров томонидан автомобиль билан тақдирланганди.
Изоҳ (0)