Мустақиллик майдонида айланиб юрган фуқаролардан пора талаб қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Юнусобод туман ИИБга кўра, 1990 ва 1994 йилларда туғилган икки йигит Мустақиллик майдонида айланиб юрганида милициячи уларнинг шахсини аниқлаш учун тўхтатган. Ҳужжатлар текширилгач, улардан «Туркистон» саройи қаршисидаги милиция таянч пунктига бориш сўралган.
Ҳуқуқ-тартибот ходими йигитларни қўйиб юборишни ваъда қилиб, эвазига Coca-Cola ичимлиги ва ширинликлар олиб беришни талаб қилган. Йигитлар уларда фақат 10 минг сўм нақд пул борлигини айтиб, бу пулни ходимнинг дафтари ичига қўйган. Суҳбатни фуқаролар мобил телефонга ёзиб борган. Йигитлар бу далилларни ҳуқуқ-тартибот идораларига топширган.
Тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходими айбини тан олди ва ишдан бўшатилди.
Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми бўйича (порахўрлик) жиноий иш очилди.
Изоҳ (0)