Тошкентнинг Яшнобод туманида Lacetti автомобили иштирокида рўй берган ЙТҲда икки киши, шу жумладан, машина ҳайдовчиси жабрланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Айтилишича, 19 ноябрь куни 05:00 ларда Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Азимов» ХК дўкони қаршисида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Шундан сўнг рул бошқарувини йўқотиб, дўконнинг деворига урилган.
ЙТҲ оқибатида 1988 йилда туғилган пиёда «ўнг болдир суягининг синиши» ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ҳайдовчи «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши» ташхиси билан ТТА-2 га олиб борилган.
Изоҳ (0)