Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШни Яқин Шарқда ўз тартибларини ўрнатишда террорга қарши курашни ниқоб қилиб олганликда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз АҚШ сиёсати бизнинг минтақамиздан ташвишдалиги ҳақида доим гапирамиз. ИШИД пайдо бўлди ва йўқолди, аммо сўроқ аломатлари қолди. Сиз Сурияни ИШИДдан тозаладик дедингизку, нега Сурияга ҳали ҳам қурол ортилган юк машиналари келяпти? Улар қайси мамлакатга қарши ишлатилади?», — деди у Анқарада бўлиб ўтган Адолат ва тараққиёт партияси фракциясининг учрашувида қилган чиқишида.
«Биз гап нимадалигини биламиз. Гап террорчиликка қарши курашда эмас, демократияда эмас, тинч аҳоли ҳаётидан хавотирда эмас. Террорга қарши курашни баҳона қилиб, улар Яқин Шарқда янги тартиб ўрнатмоқчи», — сўзида давом этди давлат раҳбари.
У, курд кўнгилли отрядларини назарда тутиб, Сурияда бир террорчи гуруҳнинг ўрнини бошқаси эгаллаётганини айтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)