Англиянинг «Вест Бромвич» клуби бош мураббий Тони Пьюлисни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
АПЛ 12-туридан кейин «Вест Бромвич» турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа «Вест Ҳэм», «Суонси» ва «Кристал Пэлас»ни инобатга олмаса, қолган барчадан ортда қолиб кетган.
Пьюлис «Вест Бром»ни 3 йилдан буён бошқариб келаётганди. У ўзининг истеъфоси ҳақида клуб директорлар кенгаши раиси Жон Уильямсдан телефон орқали эшитган. Бу вақтда Пьюлис машғулот ўтказиш учун отланаётганди.
«Вест Бромвич»га қадар шу мавсумнинг ўзида 5 клуб бош мураббийини истеъфога чиқарганди. Бу ишни Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби бошлади ва Фракн де Бур билан хайрлашди. Кейинроқ Крейг Шекспир «Лестер»ни, Рональд Куман «Эвертон»ни ва Славен Билич «Вест Ҳэм»ни тарк этди.
Изоҳ (0)