Футбол бўйича Италия А сериясининг 13-тури доирасида барча етакчи клублар майдонга тушиб улгурди.
Турнинг сенсацион натижаларидан бири Генуяда қайд этилиб, «Сампдория» ўз майдонида амалдаги чемпион «Ювентус»ни таслим қилди. Шу куни туринликларни аргентиналик ҳужумчилар йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.
Спалетти бошқарувидаги «Интер» мазкур турда ишончли ғалабани қўлга киритди. Бунда ҳам аргентиналик ҳужумчи ўзини кўрсатди ва ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.
Монтелла мураббийлигидаги «Милан» эса мавсумдаги олтинчи мағлубиятига рози бўлди. Неаполда меҳмон бўлган миланлик футболчиларнинг тиши, пешқадам «Наполи»га ўтмади. Мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган Сарри жамоаси чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Рим дербисида «Рома»нинг қўли баланд келди. Бунгача «Лацио» очколар сони бўйича ҳамшаҳрини 1 тага ортда қолдираётганди. Энди эса «Рома» 2 очко ўзиб кетди.
Италия А серияси 13-тур беллашувлари 18 ноябрь, шанба
«Рома» — «Лацио» 2:1
Голлар: Диего Перотти, 49-пен (1:0). Ража Найнгголан, 53 (2:0). Чиро Иммобиле, 72-пен (2:1).«Наполи» — «Милан» 2:1
Голлар: Лоренцо Инсинье, 33 (1:0). Пётр Зелински, 73 (2:0). Алессио Романьоли, 91+ (2:1).19 ноябрь, якшанба
Изоҳ (0)