Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати тезкор маълумотига кўра, ўтган ҳафтада республика автомобиль йўлларида жами 223 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 216 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 89 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланган бўлиб, уларнинг 46124 таси қўпол қоидабузарлик сифатида қайд этилган. Жумладан, 1783 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани, 14373 нафари белгиланган тезлик талабларини, 1584 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 13739 нафари одам ташиш қоидасини бузгани, 1343 ҳайдовчи ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани, 1342 ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатлангани учун тўхтатилган. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)