Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маслаҳатчиси Ялчин Тўпчу республика НАТОга аъзолик масаласини қайта кўриб чиқиши лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«НАТО барча тўнтаришлар ва мудофаа саноати соҳасидаги тобелик ортида турибди. НАТОга аъзолигимизни қайта кўриб чиқадиган пайт келди. Биз учун мажбурий бўлган бу структура барча жиҳатдан ўз иштирокчисига нисбатан душманлик намойиш этмоқда», — деди у.
Тўпчу Норвегиядаги машғулотлар чоғида рўй берган воқеа жавобсиз қолмаслиги кераклигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Норвегияда ўтаётган НАТО машғулотлари чоғида Эрдўғон ҳамда Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг суратлари душманларни белгилаш учун ишлатилган эди. Шундан сўнг Норвегия ва НАТО вакиллари Туркиядан кечирим сўради, аммо Эрдўғон уларнинг узрини қабул қилмади.
Изоҳ (0)