Туркия қуролли кучлари қўмондонлиги Суриянинг Идлиб вилоятига ҳарбий техника олиб киришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, техника Туркиянинг турли қисмларидан Хатай вилоятига олиб келинмоқда, сўнг у ердан Сурия ҳудудига олиб кирилмоқда.
Айни пайтда туркиялик ҳарбийлар курд кўнгиллилари назорати остидаги Африн тумани чегарасида турибди.
Изоҳ (0)