Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари — Сергей Лавров, Мавлуд Човушўғли ва Жавод Зариф Сурия миллий мулоқот конгресси учун ишлаб чиқилган тавсиялар борасида келишиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сурия миллий мулоқот конгресси ташкилоти учун барча масалалар юзасидан тавсиялар келишиб олинди, улар Россия, Эрон ва Туркия президентларига 22 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашув арафасида етказилади», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Вазирлар, шунингдек, Сурия миллий мулоқот конгресси ташаббусининг Сурия бирлигини тиклашда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)