Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида бугун — 19 ноябрь куни 29-тур беллашувлари бўлиб ўтади. Гарчи олдинда 30-тур беллашувлари бўлса-да, мазкур тур бир қатор масалаларга ойдинлик киритиб бериши мумкин.
Масалан, Тошкентнинг «Локомотив» клуби кетма-кет иккинчи чемпионликка анча яқин. «Темирйўлчилар» Самарқандда «Динамо»ни таслим қилиш орқали, ўз мақсадига етиши мумкин. Ҳаттоки, «Локо» бугун мағлуб бўлиб ҳам, чемпионлик совринига эга чиқса бўлади. Бу кейинги ўйин натижасига боғлиқдир.
Турнинг марказий ўйини Қаршида ўтиб, «Насаф» Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилади. Бу Шота Арвеладзе бошқарувидаги «пахтакорчилар» учун мавсумдаги сўнгги ва финалга тенг ўйин. Жамоани ғалабадан бошқаси қаноатлантирмайди. Зеро, «Пахтакор» зафар қуча олса, келаси мавсумни Чемпионлар Лигасида ўтказади. Йўқса, халқаро майдондан четда қолиши мумкин. 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари ўртасидаги беллашув бу масалага ойдинлик киритиб беради.
Ўзбекистон Олий Лигаси 29-тур беллашувлари 19 ноябрь, якшанба
«Насаф» — «Пахтакор»«Бунёдкор» — «Бухоро»«Олмалиқ» — «Навбаҳор»«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912»«Қизилқум» — «Металлург»«Нефтчи» — «Машъал»«Динамо» — «Локомотив»
Изоҳ (0)