Испания бош прокурори Хосе Мануэль Маза Аргентинада тўсатдан вафот этди. У мазкур мамлакатда бўлаётган конференцияга ташриф буюрган эди, деб хабар беради «Европейская правда».
Маза 66 ёшда эди.
У 18 ноябрь куни буйрак инфекцияси ташхиси билан интенсив терапия бўлимига етказилди ва ўша ерда бир неча соатдан сўнг вафот этди.
Мануэль Маза 2016 йил ноябрида бош прокурор этиб тайинланган эди.
Ўтган ой Маза Каталония референдуми бошида турган сиёсатчиларга қарши айбловлар илгари сурган эди. Каталония айирмачиларини жиноий таъқиб этиш ташаббуси испан жамиятининг консерватив қатлами томонидан қўллаб-қувватланди.
Испания расмийлари Мазанинг вафоти расмий Мадриднинг Каталония айирмачиларига нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)