АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали, Стратегик қўмондонлик раҳбари Жон Хайтен президент Дональд Трамп ядровий зарба амалга оширишга буйруқ берган тақдирда бунга қаршилик кўрсатишини билдирди. Бу ҳақда, CBS News телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
«Айримлар бизни аҳмоқ одамлар деб ўйлайди, лекин аслида бундай эмас. Бундай масъулиятингиз бўлганида, сиз ҳам сценарийлар ҳақида ўйлаган бўлардингиз», — деди у.
Трампнинг КХДРга ядровий зарба бериш таҳдидларига изоҳ бераркан, Хайтен қўмондонлик бундай сценарий тартибини ўн йиллар давомида кўриб чиқиб келганини ҳамда у ўз ичига зарурат, пропорсионаллик, йўқотишлар сингари омилларни қамраб олишини таъкидлаб ўтди:
«Мен президентга маслаҳатлар бераман, у менга нима қилишни айтади. Бу ноқонуний бўлса, нима қилишимни топинг-чи? Мен, жаноб президент, бу ноқонуний, айтаман. Ва у сўрайди: нима қонуний бўлади? Ва биз вариантларни ўйлаб топамиз. Бу унча қийин эмас».
Изоҳ (0)