Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров бугун — 18 ноябрь куни рингга кўтарилади. Унга ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шерзод Алимжонов рақиб бўлади.
Енгилмас боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров виза муаммоси сабаб АҚШда эмас, Андижонда жанг қилади
Жанг Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб ўтади, деб ёзди «Оламспорт». WBC Silver чемпионлик камари соҳиби бўлган Абдуқаҳҳоров мазкур жангидан кейин АҚШга жўнаб кетади ва океан ортида жаҳон чемпионлиги камари учун тайёргарлик кўради. Режага кўра, чемпионлик жанги январь ойида бўлиб ўтади.Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBC рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди. У профессионал боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Шуларнинг 8 тасида рақибларини нокаутга учратган.
Изоҳ (0)