Колорадо штати (АҚШ) шифокорлари марихуананинг дозасидан ортиқ истеъмол қилиш оқибатида юзага келган дунёдаги биринчи ўлим ҳолатини қайд этди. Тадқиқот Clinical Practice and Cases in Emergency Medicine журналида чоп этилди, у ҳақда қисқача Newsweek хабар бермоқда.
Шифокорлар шифохонага тез ёрдамда етказилган 11 ойлик болада тестлар ўтказганда, чақалоқда миокардит (юрак мушакларининг зарарланиши) ривожланганлигини аниқлади. Чақалоқ вафотидан сўнг унинг қони ва пешобида марихуананинг асосий психофаол таркибий қисми юқори даражаси аниқланди. Унинг ота-онаси ушбу наркотик моддани тез-тез истеъмол қилганлиги аниқланди.
Тадқиқот муаллифлари сўзларига қараганда, каннабиснинг миокардга таъсири аввалдан ҳам маълум бўлган, бироқ миокардитга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат ўлим билан тугамаган.
Изоҳ (0)