Bitfinex биржаси маълумотларига қараганда, 17 ноябрга ўтар тунда биткоин курси янги тарихий максимумга — 8 минг долларга етди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Бироздан сўнг криптовалюта қиймати тушиб кетиб, 7852 минг долларни ташкил қилди.
Ноябрь ойининг бошида энг машҳур криптовалюта курси тарихда биринчи марта 7 минг доллардан ошди. Жаҳондаги энг йирик фьючерс биржалари оператори — CME Group йил охирига қадар криптовалюталар сотувларини бошлаши ҳақидаги маълумотлар бундай кўтарилишга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)