15 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, қисқа вақт давомида Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларида чуқур ўзгаришлар юз берди. Икки томонлама ҳамкорликнинг барча комплекс масалаларини яхшилаш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда.
Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар қайта тикланди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси ўтказилди, давлатлараро чегараларни делимитация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учта учрашуви бўлиб ўтди. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма тадбирлар ҳам жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.
Учрашувда Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви амалий масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)