Зимбабве президенти Роберт Мугабе исёнчи ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганидан сўнг унинг сиёсий рақиби, собиқ бош вазир Морган Цвангираи мамлакатга қайтди. Бу ҳақда, Sky News телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Цвангираи — Зимбабведаги «Демократик ўзгаришлар учун ҳаракат» сиёсий ташкилоти етакчиси. У 2009–2013 йилларда мамлакат бош вазири бўлган.
2008 йилдаги президент сайловида Мугабе биринчи марта кўпчилик овоз берувчилар томонидан қўллаб-қувватланмади. У 43,2 фоиз овоз тўплади, Цвангираига эса сайловчиларнинг 47,8 фоизи ўз овозини берди.
Шундан сўнг иккинчи тур белгиланди, аммо Цвангираи ҳукумат босими остида номзодини сайловдан олишини билдирди. Мугабе яна президентга айланди, аммо Цвангираини бош вазир этиб тайинлашга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)