Афғонистон пойтахтидаги ресторанлардан бирининг яқинида амалга оширилган портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Tolo News телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Тахминга кўра, ушбу ресторанда «Афғонистон ислом жамияти» партияси олий мартабали вакилларининг учрашуви ўтаётган эди.
Портлаш ресторан яқинида қолдириб кетилган машинада юз берди. Саккиз полициячи ва ўн нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Камида ўн киши яралангани билдирилди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, портлаш зарба уч автомобилни парчалаб ташлади, яқин-атрофдаги биноларга ҳам зарар етди.
«РИА Новости»га кўра, ИШИД террорчи гуруҳи портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)