Жанубий Кореянинг жануби-шарқий қисмида 5,4 магнитудали зилзила рўй берди. Унинг оқибатлари акс этган фоторепортаж «РБК» томонидан тақдим этилди.
Зилзила Пхохан шаҳри яқинида 9 километр чуқурликда рўй берди. Силкинишлар Жанубий Кореянинг катта қисмида, шу жумладан, пойтахт Сеулда ҳам сезилди.
Зилзиладан сўнг бир неча афтершок қайд қилинди, аммо улардан ҳеч бирининг магнитудаси 3,6 дан ошмади.
Воқеа жойида олинган фото ва видеоматериалларда бузилган деворлар ва ўз уйларини шошилинч тарк этаётган одамларни кўриш мумкин.
Маҳаллий матбуотга кўра, 15 га яқин бино зарар кўрган, шунингдек, тўрт киши жабрланган.
Жанубий Кореянинг Korea Hydro & Nuclear Power энергетик компанияси унинг Кёнжу шаҳрида жойлашган реакторлари узулишсиз ишлаётганини билдирди.
Изоҳ (0)