Россиялик ёзувчи ва қизиқчи Михаил Задорнов Латвиядаги Юрмала шаҳрида дафн этилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Задорнов Яундубулти қабристонида, отасининг ёнида ерга қўйилди. Диний маросим Ригадаги Александр Невский черковида бўлиб ўтди, шундан сўнг марҳумнинг танаси Юрмалага етказилди.
Дафн маросими Задорновнинг васиятига кўра Латвияда ўтказилди. Маросимда унинг қариндошлари ва яқин дўстлари қатнашди.
12 ноябрь куни қизиқчи билан хайрлашиш тадбири Москвада бўлиб ўтди. Унда тор доирадаги меҳмонлар иштирок этди.
Михаил Задорнов 9 ноябрь куни 69 ёшида вафот этди.