Грециянинг Аттика минтақасида об-ҳаво ёмонлиги оқибатида юзага келган тошқинларда 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, қурбонлар сони 20 кишига етиши мумкин.
Ёмғир оқибатида Мандра, Магула, Неа-Перамос, Элефсина ва Аспропиргос шаҳарлари сув остида қолди.
Ёғингарчилик Грецияда ҳафта бошидан буён давом этмоқда ва, прогнозларга кўра, якшанбагача давом этиши мумкин.
Изоҳ (0)