АҚШ Сомалида «аш-Шабоб» радикал диний гуруҳи марраларини бомбалади, бунинг натижасида бир неча экстремист йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Зарбалар АҚШ қуролли кучлари Африка қўмондонлиги дрони томонидан амалга оширилди.
Қўмондонлик баёнотига кўра, учувчисиз аппарат мамлакат пойтахти Могадишодан 96 километр шимоли-ғарброқда зарбаларни амалга оширди. Ҳаракатлар Сомали ҳукумати билан келишилган ҳолда амалга оширилди.
Жорий йилда АҚШ кучлари «аш-Шабоб» марраларини 28-марта ўққа тутмоқда.
Изоҳ (0)