Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сон қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (рўйхат рақами — 2945, 2017 йил 7 ноябрь) билан янги олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Нормативлар айрим ОТМларда қуйидагича белгиланади:
тиббиёт ОТМнинг соғлиқни сақлаш таълим соҳаси учун 2017/2018-ўқув йилининг 2-семестригача — 6, 8 ва 2017/2018-ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб — 6 (илгари — 2017/2018-ўқув йилидан бошлаб — 8,2);
Ўзбекистон Банк-молия академияси учун 2017/2018-ўқув йилидан бошлаб — 9 (илгари — 12,5);
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018-ўқув йилидан бошлаб — 7 (илгари — 8,5);
Тошкент ислом университети учун 2017/2018-ўқув йилидан бошлаб — 5,1 (илгари — 6,1), 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб — 5,5.
ОТМ махсус сиртқи ва сиртқи бўлинмаларида — 20 (илгари — махсус сиртқи бўлинмаларда — 35).
Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган ОТМга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжат 2017 йил 8 ноябрда кучга кирди.
Изоҳ (0)