Яна 2 та турдан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 2017 йилги мавсумга якун ясалади.
«Championat.asia» нашрининг хабар беришича, жорий мавсумда энг кўп мухлис «Навбаҳор» — «Қўқон-1912» ўйинига ташриф буюрган — 20220. Бу ҳозирча мавсум рекорди бўлиб турибди.Энг кам мухлис эса Тошкент дербисида кузатилди. «Обод» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги беллашувни томоша қилиш учун 117 нафар мухлис стадионга келган. Буниси энди антирекорд ҳисобланади.
Бунгача Тошкентнинг «Пахтакор» клуби жорий мавсумдаги энг яхши натижасини «Олмалиқ»қа қарши ўйинда қайд этгани ҳақида хабар берди. Пуйоль олиб келинган беллашувни кўриш учун 11067 ишқибоз келди. Шу тариқа «Пахтакор» стадионининг учдан бир қисми тўлди.
Изоҳ (0)