Амстердам аэропортидан Перу пойтахти Лимага йўл олган Boeing 777-300 йўловчи самолётини яшин уриши видеоси YouTube’даги Valk Aviation каналида жойлаштирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Кадр: YouTube

Видеода лайнер кўкка кўтарилаётганда унга электр заряди теккани акс этган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, ҳаво кемаси парвозини эсон-омон давом эттирди.